Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ижтиҳодлари асосида ҳукмларни истинбот қилишарди. Улар аввало Оллоҳнинг Китоби ва расулининг Суннатига қарашарди. Агар булардан топа олмаса, саҳобаларнинг фатволарини ўрганишарди. Тобеинларнинг саҳобалар фатвоси ҳақида фиқҳий жиҳатдан турли раъйлари бўлиб, улар бир сўзни бошқасидан кучли билиб, баъзи саҳобаларнинг сўзини олиб, баъзилариникига қарши чиқишарди. Тобеинлардаги ҳукмни истинбот қилиш тариқати айнан саҳобаларнинг тариқатига ўхшарди. Шунинг учун уларнинг воқеа ва масалаларга нисбатан фатволари фаразсиз, амалий бўлган. Тобеинлар орасидаги ихтилоф сабаблари ҳам саҳобалар орасидаги сабабларга ўхшаш шаръий далилларда эмас, балки нассни тушунишга тааллуқли. Шу сабабли мусулмонлар орасида ҳаётни ўзгартириб юборадиган бирор ихтилоф юз бермади.

 

Ислом фиқҳидаги тортишув ва мунозараларнинг таъсири

Саҳобалар ва тобеинлар замонида икки воқеа содир бўлди. Бири Усмоннинг қатл қилиниши, иккинчиси уламолар ўртасида юз берган мунозаралар. Бунинг натижасида шаръий далилларнинг тури ҳақида ихтилоф келиб чиқди ва бу нарса янги сиёсий ҳизблар ва бир неча фиқҳий мазҳабларни вужудга келтирди. Биринчи воқеа Усмон ибн Аффон р.а. қатл қилиниб, Алий ибн Абу Толибга халифаликка байъат қилинганидан кейин, Муовия ибн Абу Суфён унга қарши чиқиши. Бу икки фирқа ўртасида уруш бўлиб, бу уруш икки ҳакамнинг ҳукм чиқариши билан якун топди. Бунинг натижасида сиёсий ҳизблар пайдо бўлиб, уларнинг ўз раъйлари вужудга келди. Уларнинг раъйлари сиёсий жиҳатдан халифа ва халифалик ҳақида бўлиб, сўнг бошқа кўпгина ҳукмларни ўз ичига олди. Мусулмонлардан шундай бир жамоа пайдо бўлдики, улар Усмоннинг халифалигидаги сиёсатига ҳам, Алийнинг икки тарафдан биттадан ҳакам чиқаришини қабул қилганига ҳам, Муовиянинг халифаликни куч билан қўлга киритганига ҳам қарши чиқдилар. Уларнинг раъйлари шундан иборат эдики, мусулмонлар халифасига мусулмонлар ҳеч қандай мажбуриятсиз, ўз ихтиёрлари билан байъат қилишлари керак. Халифаликка муносиб деб топилган ҳар бир инсон халифа бўлиши мумкин, модомики эркак киши, мусулмон, одил экан, ҳабаш, қул бўлса ҳам унга мусулмонлар байъат қилишлари ва бу байъат билан унга халифалик берилиши лозим. Халифага итоат қилиш фақат унинг буйруғи Китоб, Суннатга биноан бўлса вожиб. Улар Усмон, Алий, Муовия ривоят қилган ёки уларнинг бирортасига ёрдам берган саҳоба айтган ҳадисдаги ҳукмларни олишмас ва уларнинг ҳадислари, раъйлари ва фатволарини рад қилишарди. Ўзлари ёқтирган кишиларнинг ривоятларига эътибор бериб, ўз раъйлари ва ўз уламоларинигина тан олишарди. Уларнинг ўзига хос фиқҳлари бор. Улар хаворижлардир. Мусулмонлар ичидан Алий ибн Абу Толиб ва унинг зурриётларини яхши кўрган бошқа бир жамоат ҳам пайдо бўлди. Улар халифаликка ҳаммадан кўра Алий ва унинг зурриётлари ҳақли, Расулуллоҳ с.а.в. ўзларидан кейин халифаликка уни тавсия қилганлар, деб билдилар. Улар жуда кўп саҳобалар айтган ҳадисларни рад қилдилар ва саҳобаларнинг раъйларига, фатволарига эътибор бермадилар. Улар фақат оли

 

247-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260